SOS
Жиноят

Наркотик савдоси билан боғлиқ 17 киши судланди: уларнинг 20 млн рубллик мулки мусодара қилинди

Наркотик савдоси билан боғлиқ 17 киши судланди: уларнинг 20 млн рубллик мулки мусодара қилинди

Новосибирск шаҳар Октябр туман суди наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳни экстремистик жамоат деб топди ва унинг Россия ҳудудидаги фаолиятини тақиқлади.

Суд маълумотларига кўра, мазкур жиноий гуруҳ 2018–2019-йиллар давомида минтақада фаолият юритган бўлиб, гиёҳвандлик воситаларини яширин интернет-дўкон (даркнет) орқали сотишган. Гуруҳ таркибидан 17 нафар ёшлар, жумладан, хорижий фуқаролар ҳам жой олган.

Гуруҳ ташкилотчиси эса барча жиноий ҳаракатларни қамоқхонада жазони ўташ давомида, масофадан туриб бошқариб келган. Тергов ва суд жараёнида гуруҳ аъзоларининг Россияда тақиқланган ҳаракатга алоқадорлиги ҳам аниқланган.

Суд прокуратура талабини тўлиқ қаноатлантирди. Гуруҳнинг 15 нафар иштирокчисига тегишли бўлган 20 миллион рублдан ортиқ қийматдаги мол-мулк ҳамда уларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари давлат фойдасига мусодара қилинди. Қолган икки нафар судланувчининг мол-мулкига оид талаблар эса алоҳида иш юритувига ажратилди.

Суд қарори ҳали қонуний кучга киргани йўқ.

15.09.202611