SOS
Жиноят

Ноқонуний косметологик хизмат кўрсатган шахс 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ноқонуний косметологик хизмат кўрсатган шахс 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Москва шаҳар прокуратураси хабарига кўра, 27 ёшли Шоира Назуллоева ноқонуний тиббий фаолият юритгани учун суд ҳукми билан 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазони ўташ жойи сифатида манзил-колония белгиланган.

Суд жараёнида аниқланишича, айбланувчи тиббий маълумотга, тегишли кўникмаларга ва лицензияга эга бўлмаган. Шунга қарамай, 2026-йил январ ойида у хусусий клиниканинг ижарага олинган хонасида мижозга укол ёрдамида косметологик муолажа ўтказган.

Муолажадан сўнг 38 ёшли мижознинг аҳволи кескин ёмонлашган. Шифохонага ётқизилган бемор кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Суд Назуллоевани Россия Жиноят кодексининг 235-моддаси 2-қисми (лицензиясиз тиббий фаолият юритиш оқибатида эҳтиётсизликдан одам ўлимига сабаб бўлиш) бўйича айбдор деб топди.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчига жазо муддатини ўтаб бўлгач, яна 2 йил давомида укол билан боғлиқ косметологик муолажаларни амалга ошириш тақиқланди.

12.09.20262