SOS
Жиноят

Новосибирскда оғир жиноят содир этган хорижлик фуқаро суд қилинади

Новосибирскда оғир жиноят содир этган хорижлик фуқаро суд қилинади

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, 27 ёшли хорижлик фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов жараёни якунига етди. У Россия Жиноят кодексининг бир нечта моддалари, жумладан, вояга етмаган шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш ҳамда қийноққа солиш айбловлари бўйича жавобгарликка тортилмоқда.

Тергов хулосасига кўра, 2026-йилнинг 25-мартидан 27-апрелига қадар бўлган даврда гумонланувчи Новосибирск шаҳрида ўз ҳамроҳи ва унинг вояга етмаган фарзанди билан бирга яшаган. Шу вақт ичида у оила аъзоларига нисбатан мунтазам равишда тажовузкорлик кўрсатиб, аёл ва унинг қизига қўл, оёқ ҳамда турли буюмлар ёрдамида тан жароҳатлари етказиб келган.

Жиноят 27-апрел куни кечқурун содир этилган. Гумонланувчи 3 ёшли қизчанинг боши ва танасининг турли қисмларига кўплаб зарбалар берган. Натижада бола ҳушидан кетиб, шифохонага ётқизилган, бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, қизча вафот этган.

Тергов органлари томонидан тўпланган далиллар асосида жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга оширилди. Айбланувчи Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик), 117-моддаси (қийноққа солиш) ва 111-моддаси (соғлиққа оғир шикаст етказиш) бўйича суд жавобгарлигига тортилади.

01.10.20263