Челябинск вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига пора берганликда айбланиб, икки йил-у уч ойга озодликдан маҳрум этилган Раҳматжон Амиров муддатидан олдин шартли озодликка (шартли равишда муддатидан олдин озод қилиш) чиқишга ҳаракат қилмоқда. У ҳозиргача ушбу мақсад йўлида тўрт марта муваффақиятсиз уринишларни амалга оширган ва сентябрь ойи бошида бешинчи бор судга илтимоснома киритган.
Суд ҳужжатларига кўра, маҳкум 2025-йил охиридан бошлаб мунтазам равишда озодликка чиқиш бўйича аризалар топшириб келмоқда. Бироқ Копейск шаҳар суди ва Челябинск вилоят суди унинг илтимосномаларини қаноатлантиришни рад этган ёки кўриб чиқишни тўхтатган. Амировнинг барча шикоятлари апелляция инстанцияси томонидан ўзгаришсиз қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Раҳматжон Амиров 2024-йил апрель ойида Сосновский тумани миграция бўлимида ўтказилган текширувлар давомида қўлга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, у ва бошқа шахслар ноқонуний йўллар билан Россия фуқаролигини олишни ташкиллаштиришда иштирок этган. Ушбу иш доирасида миграция бўлими бошлиғи Галина Земскова, инспектор Артем Мизгин ва яна бир фуқаро Сайфулло Юсупов ҳам жавобгарликка тортилган.
Иш бўйича асосий айбланувчи ҳисобланган Галина Земскова 2026-йил июль ойида саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган ва 1,6 миллион рубль жаримага тортилган. Бошқа иштирокчилар, жумладан, Раҳматжон Амиров ва Артем Мизгин 2025-йил февралида, Сайфулло Юсупов эса ўша йилнинг декабрь ойида суд ҳукми билан колонияга жўнатилган эди.









