SOS
Жиноят

Қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Камчаткада қўлга олинди: уни нима кутмоқда?

Қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Камчаткада қўлга олинди: уни нима кутмоқда?

Петропавловск-Камчатский шаҳрида Россия ИИВнинг Камчатка ўлкаси бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати вакиллари ҳамкорлигида хорижий фуқаро қўлга олинди. Аниқланишича, ушбу шахс Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фирибгарлик (Ўзбекистон ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” банди) ва ҳужжатларни қалбакилаштириш (228-модда 2-қисми “б” банди) айбловлари билан давлатлараро қидирувга берилган.

Полиция текширувлари давомида фуқаро Россия ҳудудида 2018-йилдан буён ноқонуний равишда яшаб келаётгани аниқланди. У қидирувдан яшириниш мақсадида Камчатка ўлкасидаги дала ҳовлиларда оддий ишчи бўлиб ишлаган.

Ҳозирги вақтда ушланган шахс Россия Жиноят-процессуал кодексининг 91-моддаси тартибида Елизово тумани ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши масаласи кўриб чиқилмоқда.

02.10.20261