SOS
Жиноят

Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик мигрант 2 йилга озодликдан маҳрум этилди

Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик мигрант 2 йилга озодликдан маҳрум этилди

Россияда меҳнат миграциясида бўлган Ўзбекистон фуқароси Ф.А. 2022-yilda гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятда айбланиб, 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. Жазони ўташ даврида унга Россия Қуролли кучлари таркибида жанговар ҳаракатларда қатнашиш эвазига пул мукофоти ва фуқаролик таклиф қилинган.

Суд ҳужжатларига кўра, дастлаб рад жавобини берган шахс колониядаги босимлар сабаб шартнома имзолашга мажбур бўлган. Унга 1,9 миллион рубль миқдорида бир марталик тўлов ва ойига 210 минг рубль маош ваъда қилинган. 2025-yil июль ойида у ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, фронтга юборилган ва 400 минг рубль миқдорида тўлов олган.

2025-yil 2-сентябрда жанговар ҳудудда яраланган Ф.А. даволанишдан сўнг 2026-yil февраль ойида ҳарбий қисмни тарк этиб, Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида ватанга қайтган. 2026-yil 12-августда Поп туман суди уни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Суд ҳукм чиқаришда шахснинг айбига тўлиқ иқрорлигини, пушаймонлигини ва жиноят содир этилишига олиб келган мураккаб шароитларни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олган.

13.09.20261