Железнодорожный туман суди 56 ёшли Павел Н.га нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни кўриб чиқди. Эркак Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 20.3.1-моддаси (нафрат ёки адоватни қўзғатиш) бўйича айбдор деб топилди.
Суд ҳужжатларига кўра, айбланувчи 2023-йилнинг ноябр ойида ижтимоий тармоқлардаги видеолавҳалардан бири остида Ўзбекистондан келган мигрантларни ёқиб юборишга даъват қилувчи изоҳ қолдирган. Экспертлар ушбу ёзувда зўравонликка ундаш аломатларини аниқлашган.
Бундан ташқари, судланувчи 2023-йил октабр ойида Москвада ўтказилган митинг иштирокчиларига нисбатан ҳам зўравонликка чақирувчи изоҳ қолдиргани маълум бўлди. Суд жараёнида эркак ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган ва қарамоғида икки нафар боқувчиси борлигини инобатга олишни сўраган.
Суд қарорига кўра, Павел Н.га 50 соатлик мажбурий ишлар жазоси тайинланди. Жазони тайинлашда айбланувчининг шу йилнинг январ ойида ҳам худди шу модда бўйича жавобгарликка тортилгани оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътиборга олинди.









