SOS
Жиноят

Россияда сохта меҳнат шартномаси орқали қолган мигрант ва унга ёрдам берган шахс аниқланди

Россияда сохта меҳнат шартномаси орқали қолган мигрант ва унга ёрдам берган шахс аниқланди

Пенза вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 65 ёшли маҳаллий фуқаро қўлга олинди. У 1996-yilda туғилган хорижлик аёлнинг Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний қолишини ташкиллаштирганликда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи аёл таниши бўлган хорижлик фуқародан пул эвазига сохта меҳнат шартномасини расмийлаштириб бериш таклифини олган. Ушбу ҳужжат Россия ИИВнинг Пенза вилояти бўйича миграция масалалари бошқармасига мамлакатда қолиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган. Бироқ, текширувлар давомида хорижлик аёл шартномада кўрсатилган ҳеч қандай меҳнат мажбуриятларини бажармагани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Қонунбузарликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Миграция қонунчилигига кўра, сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқий иш жойи мавжуд бўлмаган ҳолда тузилган шартномалар ноқонуний ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари хорижлик фуқароларни миграция қоидаларига қатъий риоя қилишга ва шубҳали таклифлардан тийилишга чақиради.

17.09.20266