SOS
Жиноят

Самолет бортида тартиббузарлик қилган мигрант рейсдан четлатилди

Самолет бортида тартиббузарлик қилган мигрант рейсдан четлатилди

Новосибирскнинг Толмачёво аэропортида самолёт бортида жамоат тартибини бузган йўловчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Магадан шаҳрига парвоз қилаётган ҳаво кемаси экипажи йўловчилардан бири бошқаларга халақит бераётгани ва ноадекват ҳаракатлар қилаётгани ҳақида хабар берган.

Полиция ходимлари томонидан олиб борилган текширув натижасида, 50 ёшли Марказий Осиё давлати фуқароси парвоз вақтида атрофидагиларга шилқимлик қилгани ва уятли сўзлар ишлатгани аниқланган. Эркак экипаж аъзоларининг огоҳлантиришларига қарамай, ўз хатти-ҳаракатларини тўхтатмаган.

Ушбу шахс самолётдан туширилиб, транспорт полицияси бўлимига олиб кетилди. Унга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси (майда безорилик) бўйича баённома расмийлаштирилди.

Транспорт полицияси йўловчиларни ҳаво кемасида хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишга чақиради. Қоидаларни бузган шахслар нафақат рейсдан четлатилиши, балки авиакомпанияга етказилган моддий зарарни қоплаш мажбуриятини ҳам олиши мумкин.

12.09.20260