Пенза шаҳри ИИВ ходимлари 1988-yilda туғилган хорижлик фуқарога нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатди. Аёл патент олиш учун миграция бўлимига мурожаат қилган вақтда тақдим этган рус тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат полиция ходимларида шубҳа уйғотган.
Ўтказилган экспертиза натижасида ҳужжат сохта эканлиги аниқланди. Суриштирув давомида аёл мазкур сертификатни интернетдаги мессенжерлардан бири орқали 25 000 рубль эвазига буюртма қилганини ва уни почта бўлимидан олганини тан олган.
Россия қонунчилигига кўра, сохта ҳужжатлардан фойдаланиш жиноят ҳисобланади ва ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 1 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот органлари хорижлик фуқароларни расмий ҳужжатларни олишда фақат қонуний йўллардан фойдаланишга ва фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирмоқда.









