Россия ИИВнинг Рйбное тумани бўлимига 38 ёшли маҳаллий фуқаро мурожаат қилиб, ўзининг ВАЗ 2115 русумли автомобили ўғирланганини маълум қилган. Автомобил шаҳар кўчаларидан бирида тўхтаб турган бўлган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида полиция ходимлари гумонланувчини аниқлади. Маълум бўлишича, 36 ёшли хорижий фуқаро автомобилни тиркама ёрдамида ўзининг машинасига боғлаб, металл қабул қилиш пунктига олиб борган ва у ерда сотиб юборган. Гумонланувчи автомобил егаси йўқлигидан фойдаланиб, жиноят фош етилмаслигига ишонган.
Полиция ходимлари ўғирланган автомобилни топиб, қонуний егасига қайтарди. Гумонланувчи шахс еса қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 158-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, ушбу шахс Россия ҳудудида бўлиш қоидаларини бузгани учун унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари ҳам кўрилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом етмоқда.









