SOS
Жиноят

Тула вилоятида мигрантга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Тула вилоятида мигрантга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Тула вилоятининг Ленин туман суди 34 ёшли Уринбек Жумаевга нисбатан ҳукм чиқарди. У қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликдаги шикаст етказишда айбдор деб топилди.

Воқеа жорий йилнинг апрел ойида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, 28 ва 35 ёшли икки нафар маҳаллий фуқаро билан юзага келган низо сабабли томонлар Тула вилоятининг Федоровка қишлоғида учрашишган. Можаро чоғида Жумаев муз болғасидан фойдаланиб, бир кишининг бош қисмига зарба берган, иккинчисининг еса қўлини синдирган.

Суд қарорига кўра, айбланувчи 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум етилди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

24.08.20266