SOS
Жиноят

Туркияда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирганликда айбланган шахсларга суд ҳукми чиқарилди. Суд қарорига кўра, Дилшод Турдимуродов ва Ғофуржон Камолхўжаевнинг ҳар бири икки марта оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Суд уларни "қасд билан, ваҳшийлик ёки қийноқ билан ўлдириш" жиноятида айбдор деб топди. Шунингдек, айбланувчиларга марҳумларнинг ўлимидан фойдаланиб, уйда ўғирлик қилганликлари учун ҳар бирига яна икки марта 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Иш материалларида келтирилишича, жиноят қурбонлари 36 ёшли Дурдона Ҳакимова ва 32 ёшли Сайёра Эргашалиева бўлган. Воқеа Истанбулнинг Умрание туманида содир этилган.

13.09.20261