SOS
Жиноят

Воронеж вилоятида Ўзбекистон фуқароси уч нафар танишини пичоқлагани учун ҳибсга олинди

Воронеж вилоятида Ўзбекистон фуқароси уч нафар танишини пичоқлагани учун ҳибсга олинди

Воронеж вилоятининг Бобров туманида рашк сабабли уч кишининг ҳаётига суиқасд қилишда гумонланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда Воронеж вилояти судларининг бирлашган матбуот хизмати хабар берди.

Суд матбуот хизмати маълумотларига кўра, воқеа 2026-йил 6-ноябр куни эрталаб Бобров туманида содир бўлган. Дастлабки тергов фаразига кўра, гумонланувчи рашк туфайли ўзининг уч нафар танишини — маҳаллий аҳоли вакилларини ўлдиришга қарор қилган. У пичоқ билан қуролланиб, жабрланувчиларнинг ҳаётий муҳим аъзоларига — юзига, танасига ҳамда сон артерияси соҳасига кўплаб зарбалар берган. Бироқ жабрланувчилар фаол қаршилик кўрсатгани ва шифокорлар томонидан ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилгани сабабли уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми ва 105-моддаси 2-қисми «а» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

2026-йил 10-ноябр куни Бобров туман суди тергов органларининг илтимосномасини қаноатлантириб, гумонланувчини тергов ҳибсхонасига (СИЗО) жойлаштириш ҳақида қарор чиқарди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

11.11.20267