SOS
Жиноят

Екатеринбург аэропортида 15 та совуқ қурол олиб ўтмоқчи бўлган 2 нафар ўзбекистонлик тўхтатилди

Екатеринбург аэропортида 15 та совуқ қурол олиб ўтмоқчи бўлган 2 нафар ўзбекистонлик тўхтатилди

Екатеринбург аэропортида божхона назоратидан ўтаётган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг юклари текширилганда, уларнинг рюкзакларидан жами 121 та тиғли буюм аниқланди. Мазкур буюмлар миллий пичоқлар кўринишида тайёрланган бўлиб, аэропорт ходимлари томонидан олиб қўйилди.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, топилган буюмларнинг аксарияти хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиладиган пичоқлар деб топилди. Бироқ, улардан 15 таси совуқ қурол сифатида таснифланди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан икки нафар фуқарога нисбатан иккита маъмурий иш қўзғатилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, халқаро рейслар орқали парвоз қилаётганда тақиқланган ёки махсус рухсат талаб этиладиган буюмларни олиб ўтиш қоидалари қатъий назорат қилинади. Совуқ қурол деб топилган буюмларни декларациясиз ва тегишли рухсатномаларсиз олиб ўтиш маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

14.09.20261