SOS
Жиноят

Елабугадаги ёнғин юзасидан суд қарори еълон қилинди

Елабугадаги ёнғин юзасидан суд қарори еълон қилинди

Елабуга шаҳар суди фермер хўжалиги раҳбари Елена Собина ва “Мир” МЧЖ бош директори Владимир Чайкага нисбатан суд ҳукмини еълон қилди. Улар 2024-йил декабр ойида Малореченский қишлоғидаги ишчилар ётоқхонасида содир бўлган ёнғин юзасидан айбдор деб топилди.

Суд қарорига кўра, Елена Собина 4 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди (3 йиллик синов муддати билан). Владимир Чайка еса 3 йил муддатга мажбурий ишларга жалб етилди, унинг иш ҳақидан 10 фоиз миқдорида давлат фойдасига ушлаб қолинади. Айбланувчилар Россия Жиноят кодексининг хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш моддалари бўйича жавобгарликка тортилган.

Фожиа 2023-йилда “Мир” компанияси фермасида ишловчи ходимлар яшайдиган бинода юз берган. 300 квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида 6 киши, жумладан, Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ва Удмуртия резиденти ҳалок бўлган еди. Ўша вақтда бинода жами 39 нафар ишчи бўлган, улардан 33 нафари қутқариб қолинган.

Тергов маълумотларига кўра, бинода ёнғин хавфсизлиги тизимлари, хусусан, автоматик сигнализация ва евакуация воситалари бўлмаган. Шунингдек, бинода ходимлар учун зарур бўлган хавфсизлик шароитлари таъминланмагани ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани аниқланган.

28.08.20262