SOS
Меҳнат

Санкт-Петербургда ҳиндистонлик дворниклар билан меҳнат шартномаси узайтирилди

Санкт-Петербургда ҳиндистонлик дворниклар билан меҳнат шартномаси узайтирилди

Санкт-Петербургдаги «Коломяжское» акциядорлик жамияти ўз корхонасида ишлаётган 12 нафар Ҳиндистон фуқароси билан меҳнат шартномасини 2027-йил октябр ойига қадар узайтирди. Ушбу ходимлар ўтган йили тажриба тариқасида ишга қабул қилинган бўлиб, улар таътилдан қайтиб, ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Корхона маъмурияти ҳиндистонлик ишчиларнинг меҳнатидан қониқиш ҳосил қилганини ва улар Россиядаги ҳаёт ҳамда иш шароитларига мослашганини таъкидлаган. Шунга қарамай, мазкур тажриба дастурини кенгайтириш режалаштирилмаган. Шаҳар Меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси ҳам Ҳиндистон фуқароларини жалб қилиш бўйича янги лойиҳалар йўқлигини маълум қилди.

Санкт-Петербург коммунал соҳасида ишчи кучи етишмовчилиги кузатилмоқда, шаҳарда фаррошлар штати ўртача 15 фоизга тўлмаган. Шу сабабли, 2027-йил 1-январдан бошлаб фаррошларнинг ойлик маоши 77 минг рублдан, механизаторларники эса 112 минг рублдан бошланиши белгиланган. Шунингдек, 1,3 минг нафар ходим учун бозор нархидан арзонроқ бўлган тижорат ижара асосидаги уй-жойлар тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025-2026-йилларда Санкт-Петербургда хорижликлар учун такси, курьерлик хизматлари, савдо, тиббиёт ва гўзаллик салонлари каби бир қатор соҳаларда ишлашга тақиқлар жорий этилган эди. Бироқ фаррошлик касби бу чекловларга кирмайди.

03.11.20261