SOS
Сиёсат

ЛДПР болалар боғчалари ва мактаблардаги мигрантлар фарзандлари сонига чеклов киритишни таклиф қилди

ЛДПР болалар боғчалари ва мактаблардаги мигрантлар фарзандлари сонига чеклов киритишни таклиф қилди

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) вакиллари Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустинга мактаблар, болалар боғчалари ва ўрта махсус таълим муассасаларида хорижлик фуқаролар фарзандлари сонини чеклаш бўйича таклиф киритди. Партия раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Сипягиннинг маълум қилишича, ушбу таълим муассасаларида хорижлик болалар улуши 25 фоиздан ошмаслиги керак.

Таклиф этилаётган ташаббусга кўра, ушбу квота тизимини 2027-йилдан бошлаб жорий этиш кўзда тутилган. Ҳужжатда таъкидланишича, давлат биринчи навбатда Россия фуқаролари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаши лозим. Партия вакиллари бу чеклов хорижлик болаларнинг таълим олишини тақиқлаш эмас, балки таълим тизимидаги тартибни мувофиқлаштириш мақсадида таклиф этилаётганини қайд этган.

Депутатнинг фикрича, синф ёки гуруҳларда хорижлик ўқувчилар улушининг юқори бўлиши педагогларга қўшимча юклама яратади ва ўқув жараёнини қийинлаштириши мумкин, айниқса, болалар рус тилини етарли даражада билмаса. Ҳозирги босқичда мазкур таклиф тегишли федерал ижро ҳокимияти органлари томонидан кўриб чиқилиши учун ҳукуматга тақдим этилган.

14.09.20261