SOS
Сиёсат

Россияда мигрантлар учун патент тизими бекор қилиниши ва иш жойини ўзгартириш тақиқланиши мумкин

Россияда мигрантлар учун патент тизими бекор қилиниши ва иш жойини ўзгартириш тақиқланиши мумкин

Россия Давлат Думасига хорижлик фуқароларни ишга жойлаштиришнинг янги тартибини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси киритилиши кутилмоқда. «Справедливая Россия» партияси раиси Сергей Миронов ташаббусига кўра, амалдаги патент тизимидан воз кечиб, мақсадли ташкилий ёллаш тизимига ўтиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, мигрантлар фақат аниқ бир корхонада ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Ишчи ўз хоҳишига кўра бошқа ташкилотга ўтиши қатъиян тақиқланади. Ушбу қоидани бузган хорижлик фуқаролар Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши (депортация) кўзда тутилган.

Янги тартиб доирасида федерал иш берувчилар реестри жорий этилиши режалаштирилмоқда. Меҳнат шартномаси муддати тугагач, мигрантлар ўз юртига қайтиши шарт бўлади. Бунда хорижлик ишчининг ортга қайтишини ташкил этиш мажбурияти иш берувчи зиммасига юкланади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси иш берувчиларнинг масъулиятини оширишни назарда тутади. Унга кўра, хорижлик ходимларни миграция ҳисобига қўйиш, иш рухсатномасини тўлаш, вақтинчалик турар жой ва тиббий суғурта билан таъминлаш харажатларини тўлиқ иш берувчи қоплаши таклиф этилмоқда.

02.10.20262