SOS
Сиёсат

Нижний Новгородда мигрантлар сони камаймоқда

Нижний Новгородда мигрантлар сони камаймоқда

Нижний Новгород вилояти бюджетига 2026-йилнинг ўн ойи давомида хорижлик фуқаролардан даромад солиғи бўйича 2 млрд 375,9 млн рубл миқдорида аванс тўловлари келиб тушди. Россия Федерал солиқ хизматининг минтақавий бошқармаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу давридаги 2 млрд 428,9 млн рублга нисбатан 2,2 фоизга камроқдир.

Бюджет тушумларининг камайиши патент нархининг сезиларли даражада ошиши фонида кузатилмоқда. Агар 2025-йилда ойлик патент тўлови 9 279 рублни ташкил этган бўлса, 2026-йилда бу сумма 11 800 рублгача кўтарилди. Келгуси йилда эса мазкур тўлов миқдори 12 322 рублгача етиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

Минтақадаги меҳнат мигрантлари асосан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати корхоналарида фаолият юритади. Бироқ хорижлик ишчилар сони босқичма-босқич қисқариши кутилмоқда. Расмий прогнозларга кўра, 2025-йилда 44,8 минг нафарни ташкил этган хорижлик ишчилар сони 2029-йилга келиб 37 минг кишигача камайиши мумкин.

07.11.20266