SOS
Сиёсат

Россия ИИВ раҳбари ноқонуний миграцияга қарши янги чораларни муҳокама қилади

Россия ИИВ раҳбари ноқонуний миграцияга қарши янги чораларни муҳокама қилади

2026-йил 10-ноябр куни Россия Федерация Кенгашининг 622-ялпи мажлисида “Ҳукумат соати” бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев иштирок этиб, мамлакатда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан маъруза қилади.

Ушбу масала Федерация Кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик ҳамда конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмиталари ташаббуси билан кун тартибига киритилган. Мажлисда миграция назоратини кучайтириш ва соҳадаги қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ёндашувлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Федерация Кенгаши мажлиси доирасида миграция масаласидан ташқари, бир қатор халқаро шартномаларни ратификация қилиш ҳам кўриб чиқилади. Хусусан, Зимбабве, Камбоджа, Никарагуа, Беларусь ва Жанубий Осетия билан ҳуқуқий ёрдам, жиноятчиларни экстрадиция қилиш ҳамда маҳкумларни ўз ватанига ўтказишга оид ҳужжатлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, мажлисда Марказий банк вакиллари рақамли рублдан фойдаланишнинг фуқаролар ва бизнес учун афзалликлари ҳақида маълумот беради. Миграция соҳасидаги ўзгаришлар ва қабул қилиниши мумкин бўлган янги тартиблар Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган хорижлик фуқаролар учун муҳим аҳамият касб этади.

10.11.20267