SOS
Сиёсат

Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 26 мингдан ошди

Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 26 мингдан ошди

РИА Новости таҳлилларига кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида Россия олий таълим муассасаларига ўқиш мақсадида 200 мингдан ортиқ хорижлик ёшлар келган. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон учинчи ўринни қайд этди.

Статистикага кўра, Ўзбекистондан Россия пойтахти ва бошқа ҳудудларидаги олийгоҳларга 26 мингдан зиёд талаба борган. Рўйхатда Қозоғистон қарийб 47 минг ва Хитой 42,5 минг талаба билан етакчилик қилмоқда. Топ бешликни эса Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари якунлаб турибди.

Шунингдек, Озарбайжондан келган талабалар сонида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. Россия расмийлари келгусида мамлакатдаги хорижлик талабаларнинг умумий сонини ярим миллионга етказишни режалаштирмоқда.

12.09.20261