SOS
Сиёсат

Россияда ишловчи мигрантлар учун янги мослашув тизими жорий этилади

Россияда ишловчи мигрантлар учун янги мослашув тизими жорий этилади

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга хорижлик ишчиларни мамлакатдаги ҳаёт ва меҳнат шароитларига мослаштириш тизимини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Ушбу ташаббус доирасида мигрантларнинг рус тилини ўрганиши ва интеграция жараёнларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Президентнинг таъкидлашича, ишчи кучи келаётган давлатлар ҳам қўшма тайёргарлик дастурларини йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу жараённи самарали ташкил этиш учун рус тили ўқитувчилари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда мамлакатда 6 миллиондан 6,5 миллионгача хориж фуқароси бўлиб, улардан 3 миллиони меҳнат мигрантлари, 1,7 миллиони эса уларнинг оила аъзоларидир. Ҳар йили Россияга турли мақсадларда қарийб 9 миллион хорижлик кириб келади.

Шунингдек, жорий йилнинг август ойида қабул қилинган қонунга кўра, судланганлиги тугалланмаган хорижликларнинг Россияда бўлиши тақиқланди. Бундай шахсларнинг ҳужжатлари бекор қилинади, фақат қочқинлар ва сиёсий бошпана олганлар бундан мустасно.

21.09.20260