SOS
Сиёсат

Россияда мигрантлар учун янги меҳнат чекловлари жорий этилмоқда

Россияда мигрантлар учун янги меҳнат чекловлари жорий этилмоқда

Россия ҳукумати иқтисодиётнинг турли тармоқларида хорижлик фуқаролар меҳнатидан фойдаланишни чекловчи янги лойиҳани тайёрлади. Ушбу ҳужжат федерал даражадаги лимитлар ва айрим ҳудудлар учун махсус тақиқларни ўз ичига олади. Иш берувчилар ўз корхоналаридаги хорижлик ходимлар сонини 2027-йил 1-январгача янги қоидаларга мослаштириши шарт.

Федерал миқёсда белгиланган лимитларга кўра, қурилиш ва умумий овқатланиш соҳаларида хорижлик ишчилар улуши 50 фоизгача, сабзавотчилик, ўрмон хўжалиги ва ёғочга ишлов беришда 40 фоизгача, юк ва йўловчи ташишда 24 фоизгача, биноларга хизмат кўрсатишда 70 фоизгача ҳамда спорт соҳасида 25 фоизгача этиб белгиланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, айрим ҳудудларда соҳалар бўйича тўлиқ тақиқлар жорий этилмоқда. Хусусан, такси ва йўловчи ташиш хизматлари Татаристон, Удмуртия, Чувашия, Краснодар ўлкаси, Новосибирск, Калуга, Тверь, Тула, Оренбург, Ульяновск вилоятлари ва Яҳудий мухтор вилоятида хорижликлар учун ёпиқ бўлади. Юк ташиш соҳасида ҳам Мордовия, Удмуртия, Чувашия, Краснодар ўлкаси, Новосибирск ва Тверь вилоятларида чекловлар ўрнатилмоқда.

Мудофаа саноати, авиация ва учувчисиз қурилмалар ишлаб чиқаришда Самара ва Свердловск вилоятларида хорижликлар меҳнатига 0 фоизлик тўлиқ тақиқ жорий этилган. Таълим соҳасида эса Чувашия, Вологда, Калуга ва Оренбург вилоятларида мигрантларнинг ишлаши тақиқланмоқда. Қурилиш соҳасида ҳудудларга қараб лимитлар 30 фоиздан 80 фоизгача ўзгариб боради.

Москва шаҳри учун алоҳида квоталар белгиланган бўлиб, унга кўра сабзавотчилик, ўрмон хўжалиги ва ёғочга ишлов беришда 50 фоизлик, спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотлари чакана савдосида эса 15 фоизлик лимит амал қилади.

28.09.20261