SOS
Сиёсат

Россияда ўқимоқчи бўлган мигрантлардан молиявий кафолат талаб қилиниши мумкин

Россияда ўқимоқчи бўлган мигрантлардан молиявий кафолат талаб қилиниши мумкин

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) вакиллари мамлакатдаги олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумларда таҳсил олаётган хорижлик фуқаролар учун янги молиявий талаблар жорий этиш ташаббуси билан чиқди. Партия раҳбари Леонид Слуцкийнинг таъкидлашича, ушбу чора таълим олиш мақсадида Россияда бўлиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган шахслар сонини камайтиришга қаратилган.

Таклифга кўра, ўқишга кираётган мигрантлар ўзларида бутун ўқув даври учун етарли маблағ мавжудлигини ҳужжатли тарзда тасдиқлашлари шарт бўлади. Бу маблағлар шахсий жамғармалар, ҳомийлик ёрдами ёки харажатларни ўз зиммасига олган ташкилот кафолати шаклида бўлиши мумкин. Молиявий таъминот ҳажми таълим шартномасидаги сумма ҳамда яшаш ҳудудидаги яшаш минимуми асосида ҳисобланади.

Ушбу ташаббус муаллифлари фикрича, ҳозирги кунда айрим хорижликлар таълим олишни баҳона қилиб, аслида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда ва солиқ тўлашдан қочмоқда. Янги қоида жорий этилса, бу таълим хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ва қарздорлик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, ЛДПР аввалроқ Россия мактабларининг 10-11-синфларида хорижликлар учун таълимни пуллик қилиш таклифини ҳам илгари сурган эди. Мазкур қонун лойиҳаси 14-октябр куни Россия ҳукуматига кўриб чиқиш учун юборилган.

05.11.20263