SOS
Сиёсат

Россияда хорижликларни ҳарбий хизматга жалб қилганлик учун пул мукофоти жорий этилди

Россияда хорижликларни ҳарбий хизматга жалб қилганлик учун пул мукофоти жорий этилди

Челябинск шаҳар думаси ҳарбий хизмат шартномасини имзолашга кўмаклашган шахслар учун янги рағбатлантириш тизимини тасдиқлади. Унга кўра, Челябинск танлов пунктлари орқали Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ҳар бир янги ҳарбий хизматчи учун воситачига 115 минг рубль миқдорида мукофот пули тўланади.

Шаҳар мерияси томонидан тасдиқланган тартибга асосан, ушбу тўловлар шаҳар бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, янги хизматчини танлов пунктига етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар учун 85 минг рублгача компенсация ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу имкониятдан ҳарбий комиссариат ходимлари бўлмаган Россия Федерациясининг вояга етган фуқаролари фойдаланишлари мумкин.

Қайд этилишича, мукофот пули янги хизматчи ҳарбий қисмга расман қабул қилинганидан сўнг тўлаб берилади. Мазкур тартиб нафақат маҳаллий аҳолини, балки бошқа ҳудудлардан келган шахслар ҳамда хорижлик фуқароларни ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.

Расмийлар ушбу жараён билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирмоқда. Ҳарбий хизмат шартномаси ва унга оид тўловлар билан боғлиқ ҳар қандай таклифлар қонунчилик доирасида ва расмий органлар орқали амалга оширилиши лозим.

30.10.20261