SOS
Сиёсат

Хорижда ишлаш харажатлари учун 12,3 млрд сўм компенсация ажратилди

Хорижда ишлаш харажатлари учун 12,3 млрд сўм компенсация ажратилди

2026-йилнинг ўтган 9 ойи давомида хорижда ишлаш учун кетаётган фуқароларнинг сарф-харажатларини қоплаш мақсадида жами 12,3 млрд сўм миқдорида компенсация маблағлари ажратилди. Ушбу ёрдам Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, ҳисобот даврида 4 103 та ишчи визаси учун 7 млрд 715 млн сўм, 3 981 та йўл чиптаси учун 3 млрд 264 млн сўм ҳамда 4 523 нафар фуқаронинг ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси учун 1 млрд 244 млн сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, 30 нафар фуқаронинг тил ёки касб имтиҳонлари учун 34,9 млн сўм компенсация қилинган.

Ушбу имкониятдан фойдаланишни истаган фуқаролар "XORIJDA ISH" платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари ва тегишли ҳужжатларни юклашлари лозим. Компенсация олиш тартиби ва ариза топшириш жараёни ҳақида платформадаги видео йўриқномалар орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

02.11.20260