SOS
Сиёсат

Хорижда ишлаётган мигрантлар пенсия стажини қандай тўплаши мумкин?

Хорижда ишлаётган мигрантлар пенсия стажини қандай тўплаши мумкин?

Ўзбекистон фуқароларининг хорижда, хусусан, Россия ва Қозоғистон каби давлатларда ишлаган даврларини пенсия стажига қўшиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилмоқда. Бу жараённи соддалаштириш мақсадида махсус “Migrant pensiya” мобил иловаси яратилиши режалаштирилган.

Айни пайтда хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар каби ихтиёрий равишда пенсия бадалларини тўлашлари мумкин. Бунда белгиланган минимал миқдор йилига 440 минг сўмни ташкил этади. Ушбу тўлов амалга оширилган ҳар бир йил фуқаронинг пенсия стажига қўшиб ҳисобланади.

Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра, фуқаролар Ўзбекистонга қайтганларидан сўнг ҳам ўтган даврлар учун ижтимоий солиқ тўлаш имкониятига эга бўлишади. Хусусан, юртга қайтгач, уч йил давомида аввалги йиллар учун бадалларни тўлаб бориш орқали пенсия стажини тиклаш мумкин.

Ушбу янгилик хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизга келажакда пенсия таъминотига эга бўлишлари учун қулай шароит яратишни кўзда тутади. Мигрантлар ўз стажларини масофадан туриб назорат қилиш ва бадалларни тўлаш имкониятига эга бўладилар.

30.09.20265