Қирғизистон Миллий банки «Zolotaya Korona» халқаро электрон пул тизимини ўз реестридан чиқарди. Мазкур қарор тизим оператори — Россиянинг Новосибирск шаҳрида жойлашган «Платежний центр» (РНО) ташкилотининг тегишли аризаси асосида қабул қилинган.
«Zolotaya Korona» тизими Қирғизистон ҳудудида 2016-йил 30-июндан буён рўйхатдан ўтган бўлиб, 10 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келган. Ҳозирги кунда ушбу тизимнинг реестрдан чиқарилиши унинг Қирғизистон ҳудудидаги операциялари ва хизмат кўрсатиш тартибига қандай таъсир қилиши бўйича қўшимча расмий тушунтиришлар кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Zolotaya Korona» оператори бўлган «Платежний центр» ташкилоти 2024-йил 23-июлда Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 21-пакети доирасида чекловлар рўйхатига киритилган эди. Мазкур қарор санкциялар жорий этилганидан икки ой ўтар-ўтмас қабул қилинди.
Россияда ишлаётган ва ўз юртига пул ўтказмаларини амалга оширадиган мигрантлар ушбу ўзгаришлар молия хизматларидан фойдаланишда қандай чекловлар келтириб чиқариши мумкинлигини инобатга олишлари тавсия этилади.









