SOS
Хавфсизлик

«Амина» иловаси ўрнатилган телефонни доимо олиб юриш керакми?

«Амина» иловаси ўрнатилган телефонни доимо олиб юриш керакми?

Россиядаги мигрантлар орасида «Амина» иловасидан фойдаланиш ва уни доимо ёнида олиб юриш зарурати бўйича саволлар кўпаймоқда. Хусусан, фойдаланувчилар сайрга чиққанда ҳам телефонни ўзлари билан олиб юришлари шартми, деган масалага аниқлик киритишни сўрашган.

Мутахассисларнинг тавсиясига кўра, полиция ходимлари томонидан ҳужжатлар текширилганда жараённи сезиларли даражада соддалаштириш учун «Амина» иловаси ўрнатилган мобил қурилмани доимо ёнида олиб юриш мақсадга мувофиқдир. Бу қоида айниқса, асосий телефони Android тизимида бўлмаган фойдаланувчилар учун ҳам долзарб ҳисобланади.

Шунингдек, «Амина» иловаси iOS операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун ҳам мавжудлиги эслатиб ўтилди. iPhone фойдаланувчилари ушбу иловадан веб-илова форматида бемалол фойдаланишлари мумкин.

18.09.20261