SOS
Хавфсизлик

Челябинскда 17 нафар хорижлик мигрант маъмурий жавобгарликка тортилди

Челябинскда 17 нафар хорижлик мигрант маъмурий жавобгарликка тортилди

Челябинск вилояти Сосновский туманида «Нелегал» федерал тезкор-профилактика операциясининг иккинчи босқичи доирасида рейдлар ўтказилди. Россия ИИВнинг Челябинск вилояти бўйича бошқармаси ходимлари тошга ишлов бериш цехи ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиладиган савдо нуқталарини текширувдан ўтказди.

Текширувлар натижасида жами 17 та маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Хусусан, 13 та ҳолатда ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, 2 та ҳолатда Россия Федерациясида бўлиш тартибини бузиш ҳамда 2 та ҳолатда мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш ҳолатлари аниқланди.

Барча хорижлик фуқаролар мобил биометрик терминаллар ёрдамида жиноятларга алоқадорлик ва қидирувда бўлиш ҳолатлари бўйича текширилди. Профилактик тадбирлар давомида Челябинск вилояти бўйича жами 158 та миграция соҳасидаги қоидабузарлик аниқланиб, 14 та жиноят иши қўзғатилди.

Расмий маълумотларга кўра, 29 нафар хорижлик фуқарога нисбатан мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш қарори қабул қилинган, улардан 10 нафари вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилган. Шунингдек, 5 нафар хорижлик фуқаронинг Россияга кириши тақиқланган. Минтақада текширувлар давом этмоқда.

03.10.20262