Котовск шаҳрида Россия ИИВ бўлими ходимлари томонидан «Ноқонуний мигрант» тезкор-профилактика тадбири ташкил этилмоқда. Ушбу жараён давомида миграция пункти ходимлари ва участка нозирлари хорижлик фуқароларнинг ҳужжатларини текшириб, миграция қонунчилигига риоя этилишини назорат қилмоқда.
Текширувлар асосан хорижий ишчи кучи кўп жалб қилинган қурилиш майдонлари, ётоқхоналар, хостеллар, хусусий уйлар ҳамда умумий овқатланиш шохобчаларида ўтказилмоқда. Мақсад — меҳнат фаолиятини қонунийлаштириш ва хорижлик ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
Профилактика доирасида полиция ходимлари хорижлик фуқаролар ҳамда иш берувчилар билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Уларга миграция қоидалари ҳамда қонунбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида эслатмалар берилмоқда.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу тадбирлар нафақат қонунбузарликларни аниқлаш, балки иш берувчилар томонидан хорижлик ходимларга нисбатан йўл қўйилиши мумкин бўлган суиистеъмолликларнинг олдини олишга ҳам қаратилган.









