SOS
Хавфсизлик

Липецк вилоятида 7 нафар мигрант иш жойи рухсатномаси туфайли жавобгарликка тортилди

Липецк вилоятида 7 нафар мигрант иш жойи рухсатномаси туфайли жавобгарликка тортилди

Россия ИИВнинг Липецк вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Чаплигин муниципал округидаги қурилиш майдончаларида навбатдаги текширувларни ўтказди. Рейд давомида миграция қонунчилигини бузган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 нафар хорижий фуқаро аниқланиб, ушланди.

Текширув натижаларига кўра, ушланганларнинг 5 нафари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлган, бироқ уларнинг рухсатномалари Липецк вилояти учун эмас, балки Воронеж ва Тамбов ҳудудлари учун расмийлаштирилган. Қолган 2 нафар хорижий фуқарода эса меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатлар бўлмаган.

Умумий ҳисобда, Чаплигин округидаги ушбу рейд давомида миграция соҳасида 15 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари хорижий фуқаролардан ишлаш учун рухсатномаларнинг ҳудудий чегараларига қатъий риоя қилишни ҳамда барча ҳужжатларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мослигини таъминлашни эслатиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, миграция қоидаларига риоя этиш бўйича назорат тадбирлари Липецк вилоятининг бошқа туманларида ҳам давом эттирилмоқда. Аввалроқ Липецк округидаги қурилиш объектларида ўтказилган шундай рейд давомида 8 нафар хорижлик фуқаро ушланган эди.

24.09.20262