SOS
Хавфсизлик

Москва вилоятидаги рейдларда 42 нафар мигрант ноқонуний ишлаётгани аниқланди

Москва вилоятидаги рейдларда 42 нафар мигрант ноқонуний ишлаётгани аниқланди

Москва вилоятининг Мытищи ва Долгопрудний шаҳарларида миграция қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича профилактик рейдлар ўтказилди. Текширувлар асосан омборхоналар ва озиқ-овқат тайёрлаш цехларида амалга оширилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жами 471 кишини текширувдан ўтказди, улардан 369 нафари хорижий давлат фуқаролари экани аниқланди. Рейдларда миграция масалалари бўйича бошқарма ходимлари, полиция махсус полки ва халқ дружиналари иштирок этди.

Текширув якунларига кўра, 42 нафар шахс Россияда ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани аниқланди. Шунингдек, яна 21 нафар хорижлик Россияга кириш қоидалари ёки мамлакатда бўлиш тартибини бузгани қайд этилди.

Бундан ташқари, текширилганлар орасида назорат остидаги шахслар реестрига киритилган 6 нафар фуқаро борлиги маълум бўлди. Шунингдек, Россияга кириш тақиқланган бўлишига қарамай, мамлакат ҳудудида бўлиб турган 1 нафар хорижлик аниқланди. Барча қонунбузарлар ҳолатга аниқлик киритиш учун ҳудудий полиция бўлимларига олиб кетилди.

06.10.20264