SOS
Хавфсизлик

Москвада 8 нафар муҳожир депортация қилинади

Москвада 8 нафар муҳожир депортация қилинади

Москва шаҳрининг шимоли-шарқий маъмурий округида ўтказилган «Нелегал-2026» профилактик тадбири давомида миграция қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Россия ИИВнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Федоскинская кўчасидаги таъмирлаш объекти ва Алтуфьевское шоссесидаги савдо нуқтасида текширувлар ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра, 8 нафар хорижлик фуқаро патентсиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани аниқланиб, уларга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.10-моддаси бўйича баённомалар тузилди. Шунингдек, 5 нафар шахс Россияда бўлиш тартибини бузганлиги учун 18.8-модда билан жавобгарликка тортилди. Улардан икки нафари назорат остидаги шахслар реестрида бўлган.

Бундан ташқари, суд қарорига биноан мамлакатдан чиқариб юборилиши белгиланган бир нафар хорижлик ушбу қарорни бажармагани учун 20.25-модда бўйича жавобгарликка тортилди ва вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилди. Суд қарорига асосан 8 нафар ҳуқуқбузар Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юборилиши белгиланди, қолган 5 нафарига эса жарима жазоси тайинланди.

Полиция ходимлари ҳозирда ушбу хорижликларни ноқонуний ишга олган иш берувчиларга нисбатан ҳам текширув ишларини олиб бормоқда. Текширувлар якуни бўйича иш берувчиларга нисбатан тегишли процессуал қарорлар қабул қилинади.

13.10.20260