Москва шаҳрининг Ходинская кўчаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. «КамАЗ» юк машинаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган «Москвичка» журнали ПР-директори Екатерина Чаковскаяни уриб юборган.
Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари жабрланувчини оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизишган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур чораларни кўрмоқда.
Ҳайдовчи Арам Никогосян ҳодиса жойида жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан яширинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ҳайдовчи қўлга олинди. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом етмоқда.









