15-август куни Россиянинг Омск шаҳридаги «Квартали Драверта» микрораёнида жойлашган қурилиш майдончасида йирик ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 11 нафар қурувчи шифохонага ётқизилган, уларнинг барчаси пудрат шартномаси асосида ишлаган ишчилар бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, ёнғин пайтида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган бўлган ва учқунлар изоляция материалига тушиши оқибатида олов тезда тарқалиб кетган. Ёнғин майдони 1000 квадрат метрни ташкил етган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф етилиб, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор. Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамдан сўнг уч нафар ишчи уйига жавоб берилган. Афсуски, шифохонада қолганлардан бири вафот етган, қолган етти нафар фуқаро еса оғир аҳволда реанимация бўлимида даволанмоқда.
Россия Тергов қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда прокуратура ва тегишли идоралар томонидан ёнғин сабаблари, меҳнат хавфсизлиги ҳамда миграция қонунчилигига риоя етилиши юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.









