SOS
Хавфсизлик

Россия фуқаролигини олган шахслар ҳарбий ҳисобга қўйилмоқда: Воронежда рейд ўтказилди

Россия фуқаролигини олган шахслар ҳарбий ҳисобга қўйилмоқда: Воронежда рейд ўтказилди

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Воронеж гарнизони бўйича ҳарбий тергов бўлими ходимлари 3-октябрь куни шаҳарнинг Левобережний туманида профилактик рейд ўтказди. Тадбир давомида Россия фуқаролигини яқинда олган 12 нафар шахснинг ҳарбий ҳисобда тургани текширилди.

Текширув натижаларига кўра, ҳарбий ҳисобда турмаган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Хусусан, уларга қонунчилик талаблари, ҳисобга туриш муддатлари ва ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари ҳақида эслатиб ўтилди. Рейд давомида аниқланган шахслардан бири ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳарбий комиссариатга юборилди.

Расмий идора маълумотига кўра, бундай профилактик текширувлар келгусида ҳам давом эттирилади. Россия фуқаролигига эга бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳарбий ҳисобга туришлари шартлиги яна бир бор таъкидланди.

05.10.20260