SOS
Хавфсизлик

Россияда мигрантлар томонидан содир етилган жиноятлар сони камайди

Россияда мигрантлар томонидан содир етилган жиноятлар сони камайди

Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) 2026-йилнинг январ-июн ойлари учун жиноятчилик статистикаси бўйича ҳисоботни еълон қилди. Унга кўра, мамлакат ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир етилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,1 фоизга камайган.

Ҳисоботда қайд етилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида жами 14 449 та жиноят қайд етилган бўлиб, шундан 11 861 таси МДҲ давлатлари фуқаролари ҳиссасига тўғри келади. МДҲ фуқаролари томонидан содир етилган жиноятлар кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 41,2 фоизга пасайган.

Шунингдек, хорижликларга нисбатан содир етилган жиноятлар сонида ҳам камайиш кузатилган. Ярим йил давомида чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан 3880 та жиноят содир етилган, бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга камроқдир.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Чегара хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойида Ўзбекистон фуқароларининг Россияга ишлаш мақсадида кириб келиши 13,2 фоизга қисқарган. Шунга қарамай, ўзбекистонликлар Россияга ишчи кучи сифатида кириб келаётган хорижликлар орасида биринчи ўринни егаллаб турибди.

16.08.20260