SOS
Хавфсизлик

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик мигрант тиббий эвакуация қилинди

Россияда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик мигрант тиббий эвакуация қилинди

Россияда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган вақтида оғир тан жароҳатларини олган Ўзбекистон фуқароси Д.У. махсус тиббий эвакуация орқали юртимизга олиб келинди. Бахтсиз ҳодисадан сўнг фуқаро дастлаб Ростов-Дондаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилиб, унга зарурий муолажалар кўрсатилган.

Ушбу жараёнда Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида ватандошни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилди. Шифокорлар тавсияси ва фуқаронинг соғлиқ ҳолати инобатга олиниб, уни хавфсиз ташиш учун тиббий эвакуация ташкил этилди.

Фуқарога парвоз давомида тиббий назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистондан икки нафар тиббиёт мутахассиси юборилди. Барча ташкилий ишлар якунлангач, Д.У. Минералние Води–Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга етказилди.

03.10.20264