Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги шахсий тиббий дафтарчаларни (санкнижкаларни) тўлиқ електрон шаклга ўтказиш муддатини 2027-йил 1-сентабргача узайтирди. Бу ҳақда вазирликнинг тегишли буйруғига киритилган ўзгартиришларда маълум қилинди. Аввалроқ ушбу ўтиш жараёни 2026-йилга мўлжалланган еди.
Ушбу қарорга кўра, иш берувчилар ва ходимлар яна бир йил давомида қоғоз шаклидаги тиббий дафтарчалардан фойдаланишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, тиббий дафтарчалар озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, болаларни тарбиялаш ва ўқитиш, шунингдек, коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ишловчи шахслар учун мажбурий ҳисобланади. Бу рўйхатга ошпазлар, ўқитувчилар, тарбиячилар ва сартарошлар каби кўплаб касб егалари киради.
Шунингдек, електрон тиббий дафтарчаларга киритиладиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. Ендиликда ходим тўғрисидаги маълумотларга унинг фуқаролиги ва жинси ҳақидаги устунлар ҳам қўшилади. Бу ўзгаришлар хорижий фуқароларнинг рақамли профили ахборот тизими билан интеграцияни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, тиббий дафтарчаларнинг рақамлаштирилиши тиббий кўриклар устидан назоратни кучайтиради ва сохта ҳужжатлар бериш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади. Електрон тизимга тўлиқ ўтиш орқали тиббий кўрик жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва ноқонуний тиббий маълумотномалар берувчи муассасалар фаолиятини чеклаш кўзда тутилган.









