SOS
Хавфсизлик

Санкт-Петербургда 4 нафар мигрант қоидабузарлик учун полиция бўлимига олиб кетилди

Санкт-Петербургда 4 нафар мигрант қоидабузарлик учун полиция бўлимига олиб кетилди

Санкт-Петербургнинг Петродворец туманида жойлашган қурилиш объектларидан бирида 28-октябр куни ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ўтказилди. Будённий шоҳ кўчасидаги турар жой мажмуаси қурилишида ишлаётган 191 нафар хорижий фуқаронинг ҳужжатлари полиция ходимлари томонидан назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида миграция қонунчилигига риоя этилиши асосий эътибор қаратилди. Рейд натижаларига кўра, 4 нафар хорижлик фуқаро Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси (Россияга кириш ёки мамлакатда бўлиш қоидаларини бузиш) бўйича гумонланиб, ҳудудий полиция бўлимига олиб кетилди. Ушбу шахслар қонунбузарликлари учун тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Россия ИИВ бош бошқармаси маълумотига кўра, бундай профилактик тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Шаҳар ҳудудида миграция қонунчилиги бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган текширувлар келгусида ҳам давом эттирилиши маълум қилинди.

Қурилиш майдончасида ўтказилган рейд давомида тақиқланган буюмлар аниқланмаган. Мигрантларга ўз ҳужжатларини доимо тартибда сақлаш ва Россия Федерацияси миграция қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш тавсия этилади.

30.10.20260