SOS
Хавфсизлик

Санкт-Петербургда ўз ватандошини ўлимига сабаб бўлган шахс қўлга олинди

Санкт-Петербургда ўз ватандошини ўлимига сабаб бўлган шахс қўлга олинди

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича бош бошқармаси маълумотига кўра, шаҳарнинг Москва туманида оғир жиноят содир етган хорижий фуқаро қўлга олинди. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисми (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши очилган.

Тергов маълумотларига кўра, воқеа жорий йилнинг 7-8 август кунлари содир бўлган. Среднерогацкая кўчасидаги турар жой мажмуаларидан бирининг автотураргоҳ қўриқлаш хонасида бўлган гумонланувчи спиртли ичимлик таъсирида ўзаро келишмовчилик сабабли танишига тан жароҳатлари етказган. У жабрланувчининг боши, кўкрак қафаси ва қорин соҳасига камида 9 маротаба қўл ва оёқлари билан зарба берган.

Олинган тан жароҳатлари оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот етган. Айни пайтда гумонланувчи қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан айблов еълон қилинган ва ҳодиса жойида кўрсатмаларни текшириш ишлари ўтказилган.

Тергов органлари томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича зарурий тергов ҳаракатлари давом еттирилмоқда. Шунингдек, суд томонидан гумонланувчига нисбатан еҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

16.08.20260