SOS
Хавфсизлик

Санкт-Петербургдаги қурилиш майдончасида 300 нафар мигрант текширувдан ўтказилди

Санкт-Петербургдаги қурилиш майдончасида 300 нафар мигрант текширувдан ўтказилди

Санкт-Петербург полицияси Пулковское шоссе, 103-уй манзилида жойлашган қурилиш майдончасида кенг кўламли текширув ўтказди. Рейд жараёнида объектда меҳнат фаолиятини олиб бораётган қарийб 300 нафар хорижлик фуқаронинг ҳужжатлари текширилди.

Текширувлар тунда, ишчилар дам олаётган вақтда амалга оширилди. Жараён давомида бир нафар ишчи текширувдан қочиш мақсадида вақтинчалик бошпана томи устига чиқишга уринган, бироқ полиция ходимининг огоҳлантирувидан сўнг пастга тушган.

Текширув якунларига кўра, Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги аниқланган 5 нафар чет эл фуқароси полиция бўлимига олиб кетилди. Ҳозирда суд ушбу шахсларни мамлакатдан депортация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кронштадтда ўтказилган шунга ўхшаш рейдлар давомида миграция қонунчилигини бузган 8 нафар хорижлик аниқланган эди. Шунингдек, Санкт-Петербург расмийлари хорижликлар учун чакана савдо, спорт заллари ва сартарошхона каби соҳаларда ишлашни тақиқловчи янги чекловларни жорий этишни режалаштирмоқда.

05.10.20264