SOS
Хавфсизлик

Санкт-Петербургдаги қурилишда 5 нафар мигрант қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилди

Санкт-Петербургдаги қурилишда 5 нафар мигрант қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилди

Санкт-Петербург полицияси шаҳардаги қурилиш объектлари ва мигрантлар яшайдиган ҳудудларда назорат тадбирларини давом эттирмоқда. Россия ИИВнинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотига кўра, навбатдаги рейд Пулково шоссеси, 103-уй манзилида жойлашган қурилиш шаҳарчасида ўтказилди.

Рейд давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 300 га яқин хорижлик фуқаронинг ҳужжатларини текширувдан ўтказди. Текширув жараёнида айрим шахслар полициядан яширинишга урингани, жумладан, бири вақтинчалик ётоқхона (битовка) томига чиқиб олмоқчи бўлгани қайд этилган. Бироқ полициячиларнинг талабидан сўнг у бу фикридан қайтган.

Текширув якунларига кўра, 5 нафар хорижлик фуқарода Россияда бўлиш қоидалари бузилгани аниқланди. Улар полиция бўлимига олиб кетилиб, Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси бўйича жаримага тортилди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Полиция вакиллари Санкт-Петербургда хорижликлар ихчам яшайдиган ҳудудларда бундай рейдлар давом эттирилишини маълум қилди. Мигрантларга ўз ҳужжатларини доимий равишда тартибда сақлаш ва Россия қонунчилигига риоя қилиш тавсия этилади.

03.10.20266