SOS
Хавфсизлик

Санкт-Петербургдаги Сенной бозорида кенг кўламли миграция рейди ўтказилмоқда

Санкт-Петербургдаги Сенной бозорида кенг кўламли миграция рейди ўтказилмоқда

Санкт-Петербург марказида жойлашган Сенной бозори ва унинг атрофидаги ҳудудлар 16-октябр куни ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўраб олинди. Рейд давомида бозор ҳудуди вақтинча ёпилиб, кириш-чиқиш чекланди. ОМОН ходимлари ва махсус кучлар иштирокида ўтказилаётган тадбирда хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари текширилмоқда.

Текширувлар, шунингдек, яқин атрофдаги хостеллар, этник кафелар ва минг нафаргача одам сиғадиган намозхонада ҳам олиб борилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, миграция қонунчилигини бузганликда гумон қилинган бир неча ўнлаб шахслар ушланган. Текширув тадбирлари давом этмоқда.

Рейд жараёнига ҳарбий комиссариат ходимлари ҳам жалб этилган. Улар Россия фуқаролигини олган, бироқ ҳарбий ҳисобга турмаган шахсларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда. Натижада, бир неча ўнлаб кишига ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозлари топширилгани маълум қилинди.

Ушбу ҳудудда бўлиб турган фуқаролардан шахсини тасдиқловчи ва миграция қонунчилигига оид барча ҳужжатларни (паспорт, патент, рўйхатдан ўтиш қоғози) ўзлари билан олиб юриш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига риоя қилиш сўралади.

16.10.20261