Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ҳукумат йиғилишида республика ҳудудида ҳаво тревогаси еълон қилинган вақтда аҳолининг бошпаналарга киришини кечаю кундуз таъминлаш бўйича кўрсатма берди. Ушбу чора аҳоли хавфсизлигини кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Текширувлар давомида 396 та кўп қаватли уйнинг подвал қисмларида камчиликлар аниқланган. Аҳоли бошпаналарнинг ҳолати қониқарсизлиги, уларнинг жойлашуви ҳақида маълумот етишмаслиги ва ешикларнинг ёпиқлиги юзасидан шикоят қилган. Рустам Минниханов бошқарув компанияларига ушбу жойларни тартибга келтириш ва аҳолини хабардор қилиш вазифасини юклади.
Шунингдек, саноат корхоналари ва ташкилотларда дронлар хавфи юзага келганда амал қилиниши керак бўлган ҳаракатлар алгоритми қайта кўриб чиқилмоқда. Давлат уй-жой инспексиясига кўп қаватли уйлардаги бошпаналарни назорат қилиш ва уларнинг шайлигини таъминлаш топширилди.
Еслатиб ўтамиз, 10-август куни Нижнекамск шаҳрига уюштирилган ҳужум оқибатида кўплаб фуқаролар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланган еди. Расмийлар ҳаво тревогаси сигнали берилганда уни еътиборсиз қолдирмаслик ва зудлик билан хавфсиз жойларга ўтиш муҳимлигини таъкидламоқда.









