Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Краснодар ўлкаси бўйича бошқармаси хабарига кўра, Тихорецк туманида 36 ёшли хорижий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У Россия Жиноят кодексининг 291-моддаси 3-қисми (мансабдор шахсга ноқонуний ҳаракатлар учун пора бериш) бўйича айбланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, полиция органлари томонидан олиб борилаётган текширув жараёнида хорижий фуқаронинг танишига тегишли компютер техникаси ва транспорт воситаси вақтинча олиб қўйилган. Айбланувчи танишининг хабарисиз, ушбу буюмларни қайтариб олиш мақсадида полиция ходими билан учрашган.
Жорий йилнинг 17-июл куни айбланувчи ҳуқуқ-тартибот органи ходимига 100 минг рубл миқдорида пора таклиф қилган. Бироқ, полиция ходими ушбу таклифни рад етган ва мазкур ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда хорижий фуқаро суд қарори билан қамоққа олинган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом етмоқда. Мазкур жараён Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Краснодар ўлкаси бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.









