Воронеж вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда гумон қилинган икки нафар Марказий Осиё фуқароси қўлга олинди. Текширув жараёнида улардан бир килограмм оғирликдаги метадон моддаси топилган.
Аниқланишича, гиёҳванд моддалар 2400 та алоҳида ўрамга жойлаштирилган ҳолда яширин жойга (тайник) жойлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия қонунчилигига кўра, гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш ва сотиш билан боғлиқ жиноятлар учун оғир жазо чоралари белгиланган. Ушбу ҳолат бўйича айбдор деб топилган шахслар 15 йилгача озодликдан маҳрум етилиши мумкин.









