Екатеринбург шаҳар таълим департаменти маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йилида шаҳардаги мактабларда жами 4,3 минг нафар хорижлик фуқароларнинг фарзандлари таълим олган. Ўқувчиларнинг рус тили даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган тест синовларида 1 239 нафар бола иштирок этди.
Расмий маълумотларга кўра, тест топширганларнинг 64,5 фоизи рус тилини етарли даражада ўзлаштирганини тасдиқлади. Имтиҳондан ўта олмаган ўқувчилар эса келгусида қайта синовдан ўтишлари учун рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш курсларига йўналтирилди.
Шаҳар маъмурияти тил кўникмаларини ривожлантириш мақсадида 13 та мактабда махсус ўқув гуруҳларини ташкил этган. Гуруҳлар боланинг ёши ва тилни билиш даражасига қараб шакллантирилмоқда. Ўтган йили ушбу курсларни 270 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, уларнинг 233 нафари якуний тестдан муваффақиятли ўтган.
Тестдан ўта олмаган қолган 37 нафар боланинг 12 нафари ўқишни давом эттириш учун курсларга қайтган, 23 нафари эса ўз ватанига қайтган.









